Валюта курслари 16/05/2025
$1 – 12965.34
UZS – -0.11%
€1 – 14525.07
UZS – -0.56%
₽1 – 161.34
UZS – -0.18%
Қидириш
Дунё 04/05/2025 Мумбайда Ижодий саноат ва маданий алмашинувни қўллаб-қувватлаш бўйича WAVES декларацияси имзоланди

Мумбайда Ижодий саноат ва маданий алмашинувни қўллаб-қувватлаш бўйича WAVES декларацияси имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  «Ижодкорликни илгари суришда глобал ҳамкорлик — бу олдинга бориш йўли, бироқ бу жараёнда бир-биримизнинг маданий нозикликларимизни тушуниш ҳам муҳимдир». Бу фикр Мумбай шаҳрида ўтказилган ва ҳозирда давом этаётган Жаҳон Аудиовизуал ва Кўнгилочар соҳаси Саммити (WAVES 2025) доирасида бўлиб ўтган Глобал Медиа Диалогуэ тадбирининг асосий хулосаларидан бири бўлди.

Мулоқотда иштирок этган давлатлар мамлакатларда ижодий маконларни кенгайтириш рақамли тафовутни бартараф этиш йўлида умумий тараққиётимизнинг калити эканини таъкидладилар. Мулоқотда тобора глобаллашиб бораётган медиа муҳитида ҳукуматларнинг глобал тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашдаги роли муҳокама қилинди ва якунида аъзо давлатлар томонидан WAVES Декларацияси қабул қилинди.

Глобал Медиа Диалогуэ давомида дунё бўйлаб турли маданиятларни акс эттирувчи фильмлар халқларни яқинлаштиришда катта салоҳиятга эга экани қайд этилди. Иштирокчи давлатлар бу борада ҳинд фильмларининг ролини юқори баҳоладилар. Фильм — ҳикоя қилишнинг кўнгилочар шакли сифатида ўзаро ҳамкорлик учун кучли воситадир. Айниқса, технологиянинг ҳикоя санъатига кириб келиши натижасида индивидуал ҳикоялар ижодий иқтисодиётда янги кучли куч сифатида пайдо бўлмоқда. Баъзи давлатлар “масъулиятли журналистикани” ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар ва бу масала WAVES платформаси орқали ўзаро ҳамкорликда ҳал қилиниши мумкинлигини билдирдилар.

WAVES 2025 саммитини глобал ҳамжамиятнинг микрокозми деб атаган Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири доктор С. Жаяшанкар, саммит медиа ва кўнгилочар соҳанинг келажак йўналишларини муҳокама қилиш учун контент яратувчилар, сиёсатчилар, актёрлар, ёзувчилар, продусерлар ва тасвирий санъаткорларни бир платформада бирлаштираётганини таъкидлади.

Ўз нутқида доктор Жаяшанкар Global Media Dialogue 2025 доирасида муҳокама қилинаётган асосий йўналишларга тўхталди. У бугунги кунда кучли маданий ўлчовга эга бўлган глобал тартибот ўзгараётганини айтди. “Биз ўз анъаналаримиз, меросимиз, ғояларимиз, амалиётларимиз ва ижодкорлигимизга овоз беришимиз зарур”, — деди у.

EAM (Ташқи ишлар вазири) таъкидлашича, технология ва анъана қўлма-қўл юриши лозим, чунки технология бизнинг бой меросимиз ҳақидаги хабардорликни кучайтиради ва айниқса ёш авлод учун бу ҳақдаги онгни чуқурлаштиради. “Ёш истеъдодлар ижодий ҳамкорлик даврига тайёрланиши учун уларнинг кўникмаларини ривожлантириш муҳим. Инновациялар Ҳиндистонни Виксит Бҳарат сари олиб борадиган катта сакрашнинг калитидир”, — деди у.

Сунъий интеллект ривожланаётган бу янги даврда доктор Жаяшанкар имкониятлар чексиз эканини қайд этди, аммо уларни масъулият билан қўллаш, контентдаги тарафкашликни камайтириш, уни демократлаштириш ва ахлоқий қадриятларга устуворлик бериш зарурлигини таъкидлади. “Глобал ишчи кучи ва глобал иш жойлари учун фикрлаш тарзида, сиёсатларда, ёндашувларда ва амалиётларда ўзгаришлар бўлиши зарур”, — деди у якуний сўзида ва WAVES платформасининг глобал медиа ва кўнгилочар саноатнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишдаги ўрнига ишонч билдирди.

Глобал мулоқотга старт берган Ҳиндистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар вазири Шри Ашвини Ваишнав ўзининг очилиш нутқида маданият инсонларни чегаралар ортида боғлайдиган ижодкорликка илҳом беришини таъкидлади. У, шунингдек, технологиялар ҳикоя айтиш услубларимизни ўзгартириб бораётган бир пайтда контент яратиш ва истеъмоли тез суръатларда ўзгараётганини қайд этди. Ҳозир биз маҳаллий контент яратишни рағбатлантириш лозим бўлган бурилиш нуқтасида турибмиз.

Орзулар шаҳри — Мумбайга 77 давлатдан ташриф буюрган делегатларни қутлаб, Шри Ваишнав ҳамкорликнинг муҳим ролини таъкидлади ва умумий муваффақият учун қўшма ишлаб чиқариш битимлари, умумий фондлар ва рақамли тафовутни камайтириш, биродарлик, тинчлик ва глобал ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи декларацияга эътибор қаратиш кераклигини билдирди. “Биз глобал ижодкорлик кўпригини ғоялар экспресс йўлига айлантиришимиз зарур”, — деди у.

Вазирлар даражасидаги делегатлар иштирокидаги муҳокамалар давомида Ҳиндистон “Ҳиндистонда яратинг” (Create in India) ташаббуси доирасида ўтказилган 32 та танлов ҳақида маълумот берди. Ушбу танловлар натижасида бутун дунё бўйлаб 700 дан ортиқ энг яхши ижодкорлар аниқланган. Ҳиндистон шуни ҳам маълум қилдики, кейинги мавсумдан бошлаб ушбу танловлар 25 та глобал тилларда ўтказилади. Бу эса турли тилларда ижод қилувчи истеъдодларни аниқлаб, уларнинг ижодий контентларини WAVES платформасида намойиш қилиш имконини беради.

Тадбирда Ҳиндистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар бўйича давлат вазири доктор Л. Муруган, Ахборот ва оммавий коммуникациялар вазирлиги котиби Шри Санжай Жажу ҳамда Ҳиндистон ҳукумати юқори лавозимли бошқа вакиллари иштирок этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
OSZAR »